Украинада Россия ҳужуми натижасида АҚШ аскари ҳалок бўлди

Украинада Россия ҳужуми натижасида АҚШ аскари ҳалок бўлди

Америка нашри Украина шарқида АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг собиқ аскари ўлими ҳақида хабар берди. Ҳужжатларга кўра, деярли тўрт йил давомида дезертирлар рўйхатида бўлган.

20 январь куни Time газетаси Украинада собиқ Америка ҳарбий-денгиз флоти аскари Дэниел Свифтнинг вафот этгани ҳақида хабар берди. Журналнинг ёзишича, Свифт Украина позицияларини Россия артиллерияси томонидан ўққа тутиши чоғида яраланган ва 18 январь куни вафот этган.

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари вакилининг маълумотларига таянган нашрнинг ёзишича, Дэниел Свифт 2005 йилдан буён армияда хизмат қилган ва махсус кучлар бўлинмасида биринчи даражали тезкор ходим бўлган.

Маълум бўлишича, у терроризмга қарши кураш ва Ироқ ҳамда Афғонистондаги ҳарбий юришлардаги иштироки учун медалларга эга бўлган. Ҳужжатларга кўра, марҳум 2019 йил 11 мартдан буён дезертир рўйхатига киритилган. Қандай шароитда у денгиз кучлари сафини ўзбошимчалик билан тарк этгани аниқланмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!