Украинада неонацизм жонланмоқда. Россия эса буни кўрмайдиган даражада кўр эмас — Медведев

Украинада неонацизм жонланмоқда. Россия эса буни кўрмайдиган даражада кўр эмас — Медведев

Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг айтишича, Москва Украинада неонацизмнинг жонланаётганини пайқамасликларига кўникиб ўтира олмайди. Бу ҳақда у ўзининг телеграм каналида ёзган.

Унинг сўзларига кўра, Россия ҳукумати ғарбликларнинг тарихий ва мафкуравий нопокликларни сингдиришларига қўл қовуштириб қараб тура олмайди.

“Ҳозирча улар бизнинг “шерикларимиз” ва ҳатто собиқ иттифоқчиларимиз, деб ўйларди. Ҳа, халқимиз кечиримли ва саховатли. Бироқ, биз Украинада неонацизмнинг қайта тикланишини “сезмайдиган” жирканч сўқирликка, сукунатга рози бўла олмаймиз”, деб ёзган Медведев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!