Украинада коронавирусга чалинганлар сони 300 минг нафардан ошиб кетди

Украинада коронавирусга чалинганлар сони 300 минг нафардан ошиб кетди

Украинада коронавирус инфекциясини юқтириб олганларнинг умумий сони 303 368 нафарга, бу касалликдан вафот этганлар эса 5673 кишига етди, дея хабар берди Украина хавфсизлик қўмитаси душанба куни.

Украинада ўтган 24 соат ичида 4766 кишининг CОVID-19 га чалингани аниқланди. Бу мамлакатда 17 октярбрь шанба куни вирус тарқалиши бўйича кунлик рекорд янгиланиб, 6410 кишига ушбу касаллик ташхиси қўйилганди.

Украинада сўнгги пайтлардаги янги касалланиш ҳолатларининг кескин кўпайиши сабаб ҳукумат эҳтиёт чораларини 2020 йилнинг охиригача узайтирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!