Украинада ичида 50 киши бўлган автобус ёниб кетди

Украинада ичида 50 киши бўлган автобус ёниб кетди

Украинада Закарпат вилоятида, Нижний Ворота қишлоғида бугун, 5 январь куни 50 нафар сайёҳни олиб кетаётган автобус юраётганида ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати матбуот хизмати хабар берди.

Ёнғин содир бўлган вақтда автобусда Мукачеводан Пилипецга кетаётган 50 га яқин сайёҳ бўлган.

Қутқарувчилар етиб келишидан аввал ҳайдовчи йўловчиларни эвакуация қилишга ёрдам берган ва ўт ўчиргич ёрдамида ёнғин тарқалишини тўхтатишга ҳаракат қилган.

Етиб келган қутқарувчилар ёнғинни ўчиришди, ҳеч ким жабрланмади. Ваколатли хизматлар ёнғин сабабини ва етказилган зарарни аниқлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (1 )

    Малика
    Оллохимга шукр инсонларга хечнима бўлмабди