Украинада ҳозиргача 3778 тинч аҳоли ҳалок бўлди — БМТ
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси янги ҳисоботида айтилишича, Украинада уруш бошланганидан бери 3778 тинч аҳоли ҳалок бўлган ва 4186 тинч аҳоли яраланган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳар сафар бу маълумотлар тўлиқ бўлмаслиги мумкинлигини таъкидлайди.
Ҳалок бўлганларнинг 251 нафари болалар, ярадорлар орасида — 382 нафар бола қайд этилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).