Украинада Европага борадиган газ қувури портлади

Украинада Европага борадиган газ қувури портлади

Европага газ етказиб берадиган Киев вилоятининг Чабани қишлоғи яқинидан ўтадиган юқори босимли газ қувурида (Уренгой-Помары-Ужгород) тешик пайдо бўлди, деб хабар берди Укринформ.

Бу ҳақда Чаба қишлоғи кенгаши хабар берди.

«Сиздан хотиржам бўлишингизни сўраймиз ва агар керак бўлса, Украина фавқулодда хизматларининг кўрсатмаларига қатъий амал қилинг», - дейилади хабарда.

Ижтимоий тармоқларда маҳаллий аҳоли баланд товушларни эшитганини айтмоқда ва баъзи мухбирлар бу газ қувуридаги портлаш деб тахмин қилишмоқда.

«2020 йил 14 сентябрь куни соат 00.30 да Киев-Святошинский тумани Чабани қишлоғида юқори босимли қувур ёрилди. Барча фавқулодда хизматлар воқеа жойида, яқин атрофдаги аҳоли пунктларида электр энергияси ўчирилиб, газ таъминоти тўхтатилган. Газ қувури тунги соат 01:15 да ёпилган», - деди Киевнинг доимий полиция комиссияси раиси Сергей Гулиев.

Бундан ташқари, муаллифлардан бири марказий кўчада ўт ўчириш машиналари тўхтаб қолгани ҳақида хабар берган. Маҳаллий аҳолининг хабар беришича, қишлоқнинг бир нечта кўчаларида чироқлар ўчирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!