Украина йўқ қилинади. Санаси...

Украина йўқ қилинади. Санаси...

Кремл Украинани 2024 йилда тугатади. Бу ҳақда “Gorduna.com” нашри хабарига кўра, украин миллатчиси Дмитрий Ярош маълум қилган.

Дмитрий Ярош Россияда тақиқланган "Ўнг Сектор" ташкилотининг раҳбари ва Украина Олий Радаси депутати бўлган. 11 декабрь куни "турли" манбаларга таяниб, у Кремлда Украинани давлат сифатида йўқ қилиш режаси борлигини эълон қилди. Миллатчининг фикрига кўра, режа 2024 йилгача ишлаб чиқилган ва Минск келишувларини амалга оширишни ўз ичига олади.

Ярош Минск келишувларининг амалга оширилишини Украинанинг миллий манфаатларига хиёнат ва "абадий душман"лик қоидаларига мувофиқ ўйин деб атади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!