Украина Херсон портидан Қора денгизга чиқиш йўлини миналаштирди

Украина Херсон портидан Қора денгизга чиқиш йўлини миналаштирди

Херсондаги савдо портининг иши ҳозирча тўхтаб қолган, чунки Қора денгизга ягона чиқиш ягона йўли украиналик жангарилар томонидан тўсиб қўйилган. Бу ҳақда вилоят ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов маълум қилди.

"Ҳозирги вақтда Херсон портидан фойдаланиш мумкин эмас, чунки Днепр-Бугск кўрфази орқали Қора денгизга ягона чиқиш йўли Украина фашистлари томонидан миналаштирилган", - дея Стремоусовдан иқтибос келтиради РИА Новости.

Маълум бўлишича, Херсон портидан Қора денгизга чиқиш фақат Днепр дарёси орқали амалга оширилади. Днепр дарёсининг қўйи қисми Николаев вилояти ҳудудидаги Очаково портига орқали ўтиб Қора денгизга чиқади. Айни дамда ушбу вилоят ҳудуди Украина миллатчилари назорати остида бўлиб турибди.

Россия ҳарбийлари март ойи ўрталарида Херсон вилоятини назорат остига олди. Шаҳар ва туманларда фуқаролик-ҳарбий бошқармалар тузилди. Шу билан бирга, Украина қўшинлари Николаев йўналишидан минтақани доимий равишда ўққа тутмоқда, Киев расмийлари эса у ерда уяли алоқани ўчириб, маҳаллий аҳолига пенсия тўлашни тўхтатган.

Херсон вилояти расмийлари минтақанинг Россияга кириши ҳақида бир неча бор эълон қилган эди. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков таъкидлаганидек, бу масалани минтақа аҳолисининг ўзлари ҳал қилиши ва у Қрим мисолида бўлгани каби аниқ текширилиши, қонуний асосга эга бўлиши ва қонуний бўлиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!