Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) раҳбари Василий Малюкнинг сўзларига кўра, сентябр ва октябр ойларида Россиядаги шундай 20 та объект нишонга олинган, жумладан, 6 та нефтни қайта ишлаш заводи, 2 та нефт терминали, 3 та нефт базаси ва 9 та нефт насос станциясига ҳужум қилинган.
Малюкнинг айтишича, Украина зарбалари натижасида Россия ички бозорида нефт маҳсулотлари таъминотида 20 фоиздан ортиқ танқислик юзага келган, мамлакатнинг 57 минтақасида нефт маҳсулотлари тақчиллиги юзага келган ва йил охиригача бензин экспортига тақиқ жорий этилган. Шунингдек, Россия нефтни қайта ишлаш қувватларининг 37 фоизи тўхтаб қолган.
СБУ раҳбарининг қайд этишича, Украина дронларига энг самарали қаршиликни Россиянинг “Панцир” зенит-ракета мажмуалари кўрсатмоқда.
"Йил бошидан ҳозиргача биз душманнинг 48 фоиз “Панцир” тизимларини йўқ қилдик. Бу ҳозирда устувор йўналиш бўлиб, бу Украина президенти томонидан белгиланган", — деди Василий Малюк.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Х.Х. Жаҳонгир Отажоновнинг Lexus машинасини 68 минг долларга баҳолаб, сотиб олган. У дастлабки тўлов сифатида 34 минг доллар берган ва қолган 34 минг долларни 2 йилга бўлиб тўлашга келишган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг музокаралари кенгайтирилган таркибда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди.
Хитой ижтимоий тармоқларида Ғарб цивилизациясига оид тарихий фактларни шубҳа остига қўяётган муҳокамалар кенг тарқалмоқда. Бундай баҳсларнинг навбатдаги сабабларидан бири Шанхайда ўтказилган Қадимий Миср артефактлари кўргазмаси бўлди, деб ёзади SCMP.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.