Украина ва Россия ўртасидаги музокара қачон давом эттирилади?

Украина ва Россия ўртасидаги музокара қачон давом эттирилади?

Украина билан музокараларни Россия тўхтатмади. Киев тайёрлигини билдириши билан Москва музокаралар столига қайтади. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко маълум қилди.

“Биз музокаралар жараёнини тўхтатмадик. Буни украиналик ҳамкорларимиз тўхтатиб қўйишди. Улар музокаралар столига қайтишга тайёр эканликларини билдиришлари билан биз ижобий жавоб берамиз”, дейди Руденко.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 май куни Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко Украина билан музокаралар тўхтатилганини, улар ҳеч қандай шаклда олиб борилмаётганини маълум қилганди.

Шундан сўнг, Украина Президенти девони маслаҳатчиси Михаил Подоляк брифингда Андрей Руденконинг сўзларини тасдиқлаб, Киев Россия дунёдаги сиёсий жараёнларда салбий роль ўйнагани туфайли у билан музокараларни тўхтатганини айтиб ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!