Украина Ўзбекистонга Қозоғистон тақиқланган нарсани беришга тайёр

Украина Ўзбекистонга Қозоғистон тақиқланган нарсани беришга тайёр

"Укрпроминвест-Агро" Ўзбекистонга 97 бош наслдор қизил ола ғунажин етказиб берди, дея хабар қилинади компания сайтида.

Украиналик корхона раҳбари сўзларига қараганда, компания йилига 600 тагача ғунажин бошини таклиф қилиш имкониятига эга. Ҳозирда Ўзбекистонга ушбу экспорт турининг доимий етказиб берилиши юзасидан муҳокамалар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ўз ҳудудидан олти ойгача бўлган муддатда қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини олиб чиқилишини таъқиқлаб қўйди.

Жорий йил 22 октябрдан кучга кирган ушбу таъқиқ йирик қорамол, бир яшар ғунажин бузоқлари, ёши бир йилдан ошган сигир ва қўйлар, тирик эчки, совлиқ қўйи кабиларнинг экспортига тарқалади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!