Украина учун мўлжалланган ўқ-дорилар фойдаланишга яроқсиз деб топилди

Украина учун мўлжалланган ўқ-дорилар фойдаланишга яроқсиз деб топилди

Эстония Европа Иттифоқи маблағлари ҳисобидан Украина учун сотиб олган ўқ-дорилар сифатсиз ва фойдаланишга яроқсиз бўлиб чиққан.

Бу ҳақда Британиянинг The Telegraph нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, қиймати 70 миллион евро бўлган шартнома аввал ўқ-дори ишлаб чиқариш тажрибасига эга бўлмаган компания билан тузилган.

Нашрнинг таъкидлашича, натижада харид қилинган ўқ-дориларнинг бирортаси ҳам Украина Қуролли кучларига етказиб берилмаган.