Украина ТИВ: "Лукашенко — Беларуснинг қонуний президенти эмас"

Украина ТИВ: "Лукашенко — Беларуснинг қонуний президенти эмас"

Aлександр Лукашенконинг инаугурацияси унинг Беларуснинг қонуний президенти сифатида тан олинишини англатмайди, деди Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба. 

«Ушбу «инаугурация» бўлиб ўтганидан кейин мен тегишли изоҳни бердим. Ташқи ишлар вазири гапирганда, уни қаерда айтиши муҳим емас — ё эфирда, ёки твиттерда, ёки Ташқи ишлар вазирлигининг веб-сайтида, бу Украина давлатининг расмий позицияси», — дея Кулеба ижтимоий тармоқдаги постини тушунтирди.

Унинг таъкидлашича, Украина ва Беларусь бир неча минг километрлик умумий чегараларга эга бўлса-да, қўшни давлатнинг Россия билан ҳамкорлигини кучайтириши раҳбариятни Лукашенкога қарши бўлган мухолифат томонига ўтишга мажбур қилди. «Биз ишонамизки, давлат ўзига нисбатан дўстона муносабатда бўлмаган ҳукуматни қўллаб-қувватламайди. Беларусь ҳукумати инсон ҳуқуқларини мунтазам равишда бузмоқда ва биз чинакам дўст — Беларусь халқи тарафида бўлишимиз керак.  Украина буни жуда аниқ ифода этди — биз Беларусь халқи томонидамиз. Биз хавф-хатарлардан хабардормиз, лекин баъзида принципларни кўрсатишингизга тўғри келади", деди вазир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!