Украина Сурия билан дипломатик муносабатларни узмоқда

Украина Сурия билан дипломатик муносабатларни узмоқда

Киев Сурия ЛХР ва ДХРни тан олишга қарор қилгани учун ушбу мамлакат билан консуллик муносабатларни сақлаган ҳолда дипломатик муносабатларни узаётганини маълум қилди. Украина ташқи ишлар вазирлигининг пайшанба куни тарқатган баёнотида шу ҳақда айтилади.

“Украина ташқи ишлар вазирлиги вақтинчалик босиб олинган ҳудудлари – Луганск ва Донецк вилоятларини мустақил давлат сифатида тан олгани учун Сурияни қоралади. Ушбу нодўстона ҳаракатга жавобан Украина Дамашқ билан дипломатик муносабатларни узишини, фақат консуллик муносабатлар сақланиб қолишини маълум қилади”, дейилади Украина ташқи сиёсат идораси сайтида эълон қилинган хабарда.

"Украина, шунингдек, Сурияга нисбатан савдо эмбаргосини жорий қилади ҳамда суриялик юридик ва жисмоний шахсларга ҳам санкция қўллайди", – дея қўшимча қилинган хабарда.

Хабарда келтирилишича, Украина ҳукумати Суриянинг ушбу қарорини “Украинага нисбатан нодўстона ҳаракат, унинг мустақиллигига ва ҳудудий бирлигига раҳна солиш, Украина қонунчилигини, БМТ низомларини ва халқаро ҳуқуқнинг асосий нормалари ҳамда тамойилларини қўпол равишда бузиш”, деб ҳисоблайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!