Украина Россияга ўт очишни тўхтатиш режимини таклиф қилган, аммо Москва жавоб бермаган

Украина Россияга ўт очишни тўхтатиш режимини таклиф қилган, аммо Москва жавоб бермаган


Украина томонидан таклиф этилган «жимлик режими» нафақат Украина ҳудудига зарбаларни, балки фронт чизиғидаги жанговар ҳаракатларни ҳам тўхтатишни назарда тутган. Украина президенти офиси раҳбари Кирилл Будановнинг айтишича, таклиф шахсан Владимир Путинга етказилган, бироқ Россиядан ҳеч қандай реакция бўлмаган. Унинг таъкидлашича, «дронлар учяпти, буни ҳамма кўрди».