Украина Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди

Украина Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди

Украина Вазирлар Маҳкамаси Россиядан мамлакатга олиб кириш тақиқланган товарлар рўйхатини кенгайтирди.

Бу сафар рўйхатга ўғит, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, транспорт, цемент, фанера киритилди. Бундан ташқари, Киев Россиядан олиб кириладиган маҳсулотларга махсус божларни жорий этади.

Бош вазир ўринбосари Степан Кубивнинг сўзларига кўра, янги божлар 1 августдан амал қилишни бошлайди.

Украина иқтисодиёт вазирлигида таъкидланишича, бу чора кўмир, кокс, бензин, суюлтирилган газ ва фармацевтикадан ташқари барча товарларга таъсир қилади.

Москва ва Киев ўртасидаги мулоқот Украинада давлат тўнтариши, Қримни Россия томонидан босиб олиниши ва Донбассда қарама-қаршиликлар бошлангандан сўнг ёмонлашди.

2015 йил январда Украина Россияни агрессор-мамлакат деб тан олди. Декабрь ойида эса Украина Вазирлар Маҳкамаси келиб чиқиши Россия бўлган товарларни Украина божхона ҳудудига олиб киришни тақиқлаш тўғрисида қарорни қабул қилди. Ўша вақтда Киев 43 та товардан иборат рўйхатни тасдиқлади, кейинчалик уни 70 тага кенгайтирди.

2019 йил 10 апрелда яна бир қарор қабул қилиниб, рўйхат сезиларли даражада тўлдирилди.

Manba: sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!