Украина Россия вакцинасини сотиб олишдан бош тортди. Бу ҳақда АҚШ элчихонаси хабар берди

Украина Россия вакцинасини сотиб олишдан бош тортди. Бу ҳақда АҚШ элчихонаси хабар берди

Украина коронавирус инфекциясига қарши Россия вакцинасини сотиб олмайди. Бу ҳақда Киевдаги АҚШ элчихонаси "Facebook"даги саҳифасида маълум қилди.

Аввал Украина соғлиқни сақлаш вазири Максим Степанов Россиянинг COVID-19’га қарши вакцинаси ЖССТ томонидан тавсия қилинса, мамлакат уни сотиб олишга тайёрлигини билдирган. Кейинчалик вазир масала вакцина ҳали зарур клиник синовлардан ўтмагани учун ҳукуматлар даражасида муҳокама қилинмаслигини таъкидлаган.

«Украина Россияда COVID-19’га қарши ишлаб чиқилган, бироқ хавфсизлик нуқтаи назаридан клиник синовлардан ўтмаган вакцинани сотиб олмайди»,— дейилади Украинадаги АҚШ элчихонаси вакили Кристина Квиннинг Степанов билан мулоқоти ҳақидаги хабарда.

6 октябрда Россия президенти Владимир Путин Украинанинг «Ҳаёт учун мухолифат платформаси» партиясининг ҳамраиси Виктор Медведчук билан учрашувда «Спутник V» вакцинаси Украинага сотишни муҳокама қилган. Медведчук ўзи ва оиласининг Россияда COVID-19’га қарши ишлаб чиқилган препаратни Қримда дам олган вақтида август ойида қабул қилганини айтган. Бир неча кундан кейин Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат  коронавирусга қарши вакцинани Европа Иттифоқидан олиши ҳақида гапирган.

«Спутник V» вакцинаси Гамалея маркази томонидан ишлаб чиқилган ва дунё бўйича рўйхатдан ўтказилган биринчи вакцина. Кейинчалик Беларусь Россия вакциналарининг синовида қатнашган биринчи хориж давлатига айланган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакцинанинг рўйхатдан ўтказилганига танқидий қаради ва дорининг клиник синовлари ҳали якунига етмаганини қайд этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!