Украина Россия фуқаролари учун виза тартибини жорий этишга қарор қилди

Украина Россия фуқаролари учун виза тартибини жорий этишга қарор қилди

Украина Россия фуқаролари учун 1 июлдан бошлаб виза тартибини жорий этди.

Украина 1 июлдан россияликлар учун виза режимини жорий этишга қарор қилди. Бу ҳақда жума куни Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак маълум қилди.

"Бугун президент Россия билан виза режимини жорий этиш жараёнини бошлади. Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилди, унга кўра россияликлар учун виза режими 2022 йил 1 июлдан ишлайди", деб ёзди у Телеграм-каналида.

Ўз навбатида, Бош вазир Денис Шмигаль ҳам ҳукумат томонидан Россия Федерацияси билан визасиз режим бўйича келишувни бекор қилиш тўғрисида қабул қилинган қарорни эълон қилди.

25 май куни Зеленский Россия фуқаролари учун виза режими бўйича петицияни қўллаб-қувватлади ва бош вазир Денис Шмигалга бу масалани кўриб чиқишни топширган эди.

Россия Федерациясининг Европа Иттифоқидаги доимий вакили Владимир Чижов Украинанинг Россия билан виза режимини жорий этиш қарорини мутлақо бемаънилик деб атади.

"Менимча, бу мутлақо бемаънилик", деди у РИА Новости билан суҳбатда Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган халқаро иқтисодий форум доирасида.

Мутахассислар фикрига кўра, бугунги кун шароитида бундай қарор қабул қилиш ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Фақат Россияда қариндошлари бор украиналиклар ва Украинада қариндоши бор россияликлар учун бирз маъмурий қийинчиликлар туғдириши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!