Украина президенти Зеленскийнинг хотини коронавирусга чалинди

Украина президенти Зеленскийнинг хотини коронавирусга чалинди

Украина президентининг рафиқаси Елена Зеленская коронавирусга чалинган, дея хабар беради мамлакат раҳбарининг матбуот хизмати.

Хабар қилинишича, у ўзини яхши ҳис қилмоқда, касаллик аломатларсиз ўтиб кетади.

"Елена Зеленская ҳозирда бошқа оила аъзоларидан ажратилган ҳолда амбулатория шароитида даволанмоқда", — дейилади хабарда.

Владимир Зеленский ва унинг болаларида вирус аниқланмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!