Украина пойтахтининг барча туманларида сув таъминоти тикланди

Украина пойтахтининг барча туманларида сув таъминоти тикланди

Украина пойтахтининг барча туманларида сув таъминоти тикланди, деб маълум қилди Киев мери Виталий Кличко.

Бироқ унинг айтишича, сув таъминоти тизими тўлиқ қувват билан ишлаши учун бироз вақт керак бўлади.

«Ҳозиргача баъзи истеъмолчилар тизимдаги сув босимининг пасайишига дуч келишлари мумкин. Айниқса, кўп қаватли уйларнинг юқори қаватларида яшовчи киевликлар», - деди мер.

23 ноябрь куни Россиянинг Киевдаги энергетика объектларига уюштирган оммавий зарбасидан сўнг шаҳарда сув таъминоти узилган, аксарият ҳудудларда электр энергияси ҳам узилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!