Украина Польша ҳудудига ракета тушгани воқеасини тергов қила олмайди

Украина Польша ҳудудига ракета тушгани воқеасини тергов қила олмайди

Украина вакиллари ракета ҳодисаси терговида иштирок эта олмайди, бироқ уларга иш материаллари билан танишишга рухсат берилади. Бу ҳақда Польша президенти Aнжей Дуда маълум қилди, дея хабар беради “РИA Новости”.

“Тергов ҳаракатларида иштирок этиш ҳақида гапира олиш учун, терговда иштирок этиш ҳақида гапира олиш учун халқаро ҳуқуқнинг тегишли қоидалари ва халқаро шартномалар амалга оширилиши керак. Бу ҳар доим юридик ёрдам деб аталадиган фаолият доирасидаги фаолиятдир”, - деди сиёсатчи.

Унинг қўшимча қилишича, тергов жараёнида олинган ҳужжатлар ва маълумотларга кириш халқаро ҳуқуқдаги аниқ асосларга боғлиқ бўлади.

Маълумот учун, 15 ноябрь куни кечқурун Польша ҳудудига ракеталар қулагани маълум бўлди. Натижада икки киши ҳалок бўлди. Дуданинг фикрича, ракеталар Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан учирилган. Aйни пайтда расмий Киев ҳужумда Москвани айблади. Россия Мудофаа вазирлиги айбловларни рад этиб, Украина-Польша чегараси яқинидаги нишонларга ҳеч қандай зарба берилмаганини айтди. Терговнинг якуний натижалари кейинроқ эълон қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!