Украина мудофаа мақсадларида ўз ҳудуди билан чекланмаслик ҳуқуқига эга

Украина мудофаа мақсадларида ўз ҳудуди билан чекланмаслик ҳуқуқига эга



Украина мудофаа учун ўз ҳудуди билан чекланишга мажбур эмас, деди Германия ҳукумати сўзловчиси Штеффен Хебштрейт.

«Украина мудофаа ҳаракатларини ўз давлати ҳудуди билан чеклашга мажбур эмас. Бироқ, қоида тариқасида, биз бундай ҳодисалар бўйича ўз позициямизни билдирмаймиз», - деди Хебештрейт Украинанинг яқинда Россиядаги ҳарбий аэродромларга учувчисиз учоқлари томонидан зарбалар бергани ҳақидаги хабарларни изоҳлар экан.

Украина расмийлари Россия ҳудудида қўпорувчилик ҳаракатлари амалга оширилаётганини расман тасдиқламади. Аммо Америка газеталари манбаларга таяниб, Керч кўприги ва Россия ҳарбий объектларида қатор портлашлар содир этилиши ортида айнан Украина турган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатди.

Ҳафта бошидан бери Россиянинг учта аэродромига – Курск, Саратов ва Рязан вилоятларида ҳужум уюштирилди.

Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен Вашингтон Украинанинг Россия ҳудудига ҳужумларини «рағбатлантирмагани» ва Киевга бундай ҳужумлар учун имконият бермаганини айтган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!