Украина ҳукуматни танқид қилган журналистни Ўзбекистонга топширишни рад этди

Украина ҳукуматни танқид қилган журналистни Ўзбекистонга топширишни рад этди

Украина бош прокуратураси Ўзбекистон ҳукумати экстрадиция қилишни талаб этган ўзбек журналисти Нарзулло Охунжоновни Ўзбекистонга топширишни рад қилди. Бу ҳақда Amnesty International ташкилотининг Украинадаги ваколатхонаси ижрочи директори Оксана Покальчук ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Охунжонов озодликка чиқарилган ва расман қочоқ мақомини олган.

Ўзбекистон ҳукуматини танқид қилган журналист 2013 йилда мамлакатни тарк этганди. У Украинадан сиёсий бошпана сўраганидан сўнг Туркиядан Киевга оиласи билан учиб келганида, 2017 йил 25 сентябрда ҳибсга олинганди.

Суд қарорида Охунжоновнинг ҳибсга олинишига унинг Ўзбекистон томонидан халқаро қидирувга берилгани асос бўлганлиги айтилганди.

Kun.uz


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!