Украина газ транзити учун хавфсиз мамлакат эмас

Украина газ транзити учун хавфсиз мамлакат эмас

Бу ҳақда Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик бўйича қўмитаси раҳбари Андрей Клишас Телеграмъдаги каналида маълум қилди.

"Неонацистлар режими раҳбари Зеленский эълон қилган Украинадаги Россия мулки мусодара қилинганидан сўнг, бу мамлакат энди ҳеч қандай товарлар, жумладан, Россия энергетикаси транзити учун хавфсиз деб ҳисобланиши мумкин эмас", деб тушунтирди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский Украинада Россия ва унинг резидентлари мулкини “мажбурий тортиб олиш” тўғрисидаги қонунни имзолаган эди. Унинг айтишича, аллақачон 765 миллион долларга яқин активлар ҳибсга олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!