Украина денгиз қўриқлаш хизматига огоҳлантиришсиз қурол қўллашга рухсат берилди

Украина денгиз қўриқлаш хизматига огоҳлантиришсиз қурол қўллашга рухсат берилди

Украина Олий Радаси Давлат чегара хизматининг денгиз қўриқлаш кемаларига огоҳлантиришсиз қурол қўллашига рухсат берди. Бу ҳақда «Новое время» хабар берди.

Қонун ҳужжатида айтилишича, Украина Давлат чегара хизматининг денгиз қўриқлаш кемалари ва катерларининг қуроллари қуролли ҳужум ва Украина ҳудудига бостириб киришни бартараф этиш, қуролли низоларни ва қуролли провокацияни тўхтатиш, Украина кемаларига ҳужумни қайтариш учун огоҳлантиришсиз қўлланилиши мумкин.

Бундан ташқари, денгиз чегарачилари огоҳлантирувчи отишдан кейин Украина қонунчилигини бузган кемани қўлга олиш учун қурол қўллаш ҳуқуқига эга бўлди. Бу ҳуқуқ Украина кемалари мамлакат денгиз ҳудудида ёки чегарадош сувларда таъқиб қилинганда ҳам амал қилади.

Денгиз чегарачилари Украина қирғоқларига, Украина байроғи остидаги сувости ва сувусти кемаларига нисбатан душманлик ҳаракатларини тўхтатиш учун ҳам огоҳлантирувчи отишдан кейин қурол қўллаш ҳуқуқида эга бўди. Чегарачилар томонидан қурол ва ҳарвий техниканинг қўлланилишига Россия томонидан Донецк ва Луганск вилоятларига тажовузи вақтида ҳам қўлланилиши мумкин.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!