"Украина бўйлаб бузилмас нуқталар" қишдан омон қолишга ёрдам беради, дея маълум қилди Зеленский

"Украина бўйлаб бузилмас нуқталар" қишдан омон қолишга ёрдам беради, дея маълум қилди Зеленский

Бутун Украина бўйлаб 4000 та "бузилмас нуқталар" яратилган. Улар украиналиклар электр, иссиқлик, сув, интернет, телефон ва дори воситаларидан фойдаланишлари мумкин бўлган махсус бошпаналардир", деди президент Влодимир Зеленский.

"Бу нуқталар аҳолининг қишдан омон қолишига ёрдам беради, керак бўлса, уларнинг сони кўпайтирилади. Россиянинг оммавий зарбалари такрорланганда ва электр таъминотини тезда тиклашнинг имкони бўлмаган вақтда "бузилмас нуқталар"нинг иши фаоллашади".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!