Украина бош вазири ўринбосари Верещук Херсон аҳолисини Қрим орқали босиб олинган ҳудудларни тарк этишга чақирди

Украина бош вазири ўринбосари Верещук Херсон аҳолисини Қрим орқали босиб олинган ҳудудларни тарк этишга чақирди

"Херсон вилояти аҳолиси босиб олинган ҳудудларни тарк этиш учун барча имкониятлардан фойдаланиши керак", деди Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верещук.

Хусусан, у украиналиклар Россия ҳарбий паспортларидан фойдаланиши ва Қрим орқали чегарани кесиб ўтиши мумкинлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, "бу Украина армиясига босқиндан чиқаришда ёрдам беради осонлаштиради. Чунки, Херсон учун жанглар пайтида тинч аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдаланишлари мумкин".

"Биз у ерда болалар борлигини биламиз ва биз кучсиз бўлиб қоламиз ва албатта, буни хоҳламаймиз. Ишонинг, ишғолдан чиқариш жуда тез орада бошланади. Қарши ҳужум албатта бўлади", деди у.

Херсон урушнинг биринчи кунларидан рус армияси назорати остида эди. 12 июнь куни Америка урушни ўрганиш институти ўзининг кундалик ҳисоботида Украина қўшинлари Херсон шимоли-ғарбида, аввалги амалиётларидан жанубда, қарши ҳужумни қайта бошлагани ҳақида хабар берди.

Душанба куни Украина Президенти девонининг маслаҳатчиси Алексей Арестович Украина Қуролли кучлари Херсондан 15-18 км узоқликда эканлигини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!