Украина бош прокурори истеъфога чиқишини билдирди

Украина бош прокурори истеъфога чиқишини билдирди

Украина бош прокурори Руслан Кравченко лавозимидан истеъфога чиқиш ҳақида ариза берганини маълум қилди.

Ушбу қарор бош прокуратурасидаги коррупция жанжали фонида қабул қилинди. Жумладан, бош прокуратура Халқаро ҳамкорлик департаменти раҳбари Сергей Крапивага коррупция бўйича айбловлар қўйилган.

Дам олиш кунлари Украина Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси (НАБУ) ва Махсус коррупцияга қарши прокуратура (САП) жиноий ташкилот фош этилганини маълум қилди. Тергов маълумотларига кўра, уни бош прокуратура раҳбарларидан бири бошқарган.

Тахминларга кўра, схема иштирокчилари фирибгарлик билан шуғулланувчи колл-марказлардан пора олган ва ноқонуний йўл билан қўлга киритилган маблағларни легаллаштирган.

НАБУ томонидан эълон қилинган аудиоёзувларда қандайдир «Шеф» тилга олинган. Украина журналистлари бу шахс Кравченконинг ўзи бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Бироқ бош прокурор бир неча бор колл-марказларни ҳимоя қилиш ёки уларнинг фаолиятига кўмаклашишга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини ва ҳеч қандай жино