Украина авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам рейсларни йўлга қўймоқда

Украина авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам рейсларни йўлга қўймоқда

8 апрелдан 29 апрелга қадар МАУ авиакомпанияси Киев – Тошкент ва Тошкент – Киев йўналиши бўйича мунтазам рейсларни амалга оширади. 

Қайд этилишича, Киевдан рейслар ҳар пайшанба кунлари, Тошкентдан эса ҳар жума кунлари амалга оширилади. Чипта нархига 23 килограммгача бўлган юк ва иккита қўл юки киритилган (5 ва 7 кг).

Киевдан Тошкентга бўлган авиачипта нархи $278дан бошланади, Тошкентдан Киевга эса — $357.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга кириш учун COVID-19 тестининг 72 соат ичида ўтказилган манфий натижаси талаб қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!