Уиткофф: "Трамп Россия ва Украина ўртасида мустаҳкам тинчликка эришиш учун бор кучини ишга солмоқда"
АҚШ президенти Дональд Трамп Россия ва Украина ўртасида мустаҳкам ва узоқ муддатли тинчликка эришиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.
Бу ҳақда АҚШ президентининг махсус элчиси Стив Уиткофф Москва ва Киевга ташрифларидан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.
У Трампнинг кўрсатмаси билан америкалик музокарачилар Россия ва Украина ўртасидаги урушни тугатишга қаратилган қўшимча мулоқотни осонлаштириш учун Москва ва Киевга ташриф буюрганини эслади.
Махсус элчининг сўзларига кўра, ўзи, Жаред Кушнер ва Миллий хавфсизлик кенгаши, Давлат департ