Ўҳ-ҳў! Ливандаги портлаш қанча зарар келтиргани маълум бўлди

Ўҳ-ҳў! Ливандаги портлаш қанча зарар келтиргани маълум бўлди

Ливаннинг Байрут портида ҳалокатли портлаш юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди, шаҳар инфратузилмасини вайрон қилди — зарар миқдори учдан беш миллиард долларгача етди. Бу ҳақда Байрут губернатори Марван Aббуд маълум қилди, дея хабар беради LBCI Nеws портали.

Унга кўра, Байрутнинг юзлаб аҳолиси бошпанасиз қолган. Губернатор вазиятни ҳалокатли деб атади: қурбонларнинг кўплиги сабабли шаҳар биноларининг ярми шикастланган, касалхоналар тўлиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Байрут порти атрофида кучли портлаш юз берган. Натижада 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 4 мингга яқин киши жароҳатланди, шаҳарнинг ярми вайрон бўлди, қурбонларнинг кўплиги сабабли шифохоналарда бўш жой қолмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!