Ўҳ-ҳў! Россияда йил бошидан буён қанча инсон жиноятлар қурбони бўлгани айтилди

Ўҳ-ҳў! Россияда йил бошидан буён қанча инсон жиноятлар қурбони бўлгани айтилди

Россияда 2020 йил январидан октябригача бўлган даврда 19,1 мингга яқин одам жиноятлар натижасида вафот этди, деб хабар берди ТАСС Россия ИИВга таяниб.

Аниқлик киритилишича, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 5,8 фоизга камдир.

“2019 йилнинг шу даврига нисбатан 6 фоизга паст натижани кўрсатган ҳолда 30,1 минг кишининг соғлиғига жиддий зарар етказилган”, дейилади хабарда.

Шунингдек, хабар берилишича, Россияда 2020 йил январидан октябригача содир этилган жиноятлар натижасида етказилган зарар 435 миллиард рублдан ошган ва 2019 йилга нисбатан 17 фоизга кам натижани ташкил этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!