Ўҳ-ҳў! КДРдаги қамоқдан 1000 га яқин хавфли жиноятчилар қочиб кетишди

Ўҳ-ҳў! КДРдаги қамоқдан 1000 га яқин хавфли жиноятчилар қочиб кетишди

Конго Демократик Республикаси шарқидаги Бени марказий қамоқхонасидан 900 дан ортиқ маҳбуслар, шу жумладан, хавфли жиноятчилар ва террорчилар қочиб кетишди.

Бу ҳақда Конгонинг “Actualite” янгиликлар портали маълум қилди.

"Демократик кучлар альянси (ДКА) террористик гуруҳи жангарилари Кангбайи қамоқхонасига ва шу билан бирга, унинг ёнида жойлашган армия лагерига ҳужум қилиб, қамоқхона майдонига бостириб киришди ва барча камераларни очиб, маҳбусларни озод қилишди" деди Бени мэри вазифасини бажарувчи Модест Бакванамаха.

Унинг сўзларига кўра, қамоқхонада сақланган 1000 дан ортиқ маҳкумлардан атиги 110 нафари қочишдан бош тортган ва турган жойларида қолишган.

Бени ижтимоий ташкилоти фаолларининг айтишига қараганда, Кангбайи қамоқхонасида ҳужум пайтида 1500 маҳбус, шу жумладан, тез орада бир қисми Конго ДРнинг бошқа ҳудудларидаги юқори даражадали қамоқхоналарга ўтказилиши кутилган ДКА жангчилари бўлган.

“Бени марказий қамоқхонасига ҳужум уюштириб, у ердан маҳбуслар озод қилиш ҳаракатлари тез-тез содир этилади, деб ёзади “Actualite”.

Хусусан, 2017 йилнинг ёзида “Май-май” ҳаракати жангарилари ундан 930 маҳбусни озод қилиб, 11 кишини ўлдиришган эди.

Демократик кучлар альянси 1995 йилда Уганданинг ғарбида мамлакат ҳукуматига қарши бўлган исломий гуруҳ сифатида ташкил этилган.

2003 йилда Уганда қуролли кучлари зарбаси остида ДКА бўлинмалари Конгонинг шарқий минтақаларидан бошпана топишган.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, ДКА жангчилари 2019 йилнинг бошидан буён шарқий КДРда 1000 дан ортиқ тинч аҳолини ўлдиришган.

Конго хавфсизлик кучларининг таъкидлашича, ДКА раҳбарлари сўнгги йилларда халқаро террористик ташкилотлар, шу жумладан, Сомалининг "Аш-Шабаб" исломий гуруҳи билан алоқалар ўрнатган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!