Ўғрилар ўзининг неваралари экан

Ўғрилар ўзининг неваралари экан

Ўғрилар жондан ортиқ дилбандлари неваралари эканини эшитган Мастура ая (мақоладаги исмлар ўзгар тирилган) саросимага тушиб қолди. Қариган чоғимда не вараларини қаматди, деган иснодга қоламанми? , дея ич-этини ерди. Суд бўладиган куни кечаси билан мижжа қоқ мади.

Менинг ҳеч қандай даъвом йўқ, деди буви эрта билан судьяга учрашиб. Илтимос, невараларимни қа матманг. Уларни кечиринг!

Панжара ичида ўтирган невараларнинг кўзида эса на афсус ва на уят бор эди. Буви судланувчиларга енгиллик бе рилишини сўраса-да, қонун олдида ҳамма бирдек жавоб беришга мажбур.

Келин вафот этди, ўғил қамалди

Мастура ая ўғли Равшанни ўзи ёқтирган қизга уйлантир ди. Бу билан у ўғли ўзгаради, деб ўйлаганди. Афсуски, Рав шан ичкиликка берилиб кетди. Ишдан ҳам бўшади. Невараси Ботиржон туғилганида энди оилада тотувлик ва хотир жамлик бўлади, дея хурсанд бўлганди. Равшан энди алами дан хотинини ҳам дўппослар ди. Келин унинг инсофга кели шини кутди. Бу орада иккинчи ўғли Асадбек дунёга келди. Келин оғир дардга чалиниб, кўп ўтмай вафот этди. Энди гина 4-5 ёшга қадам қўйган болалар ичкиликка берилган ота қўлида қолди.

Яқинлари ва қўни-қўш ниларнинг панд-насиҳатла ри Равшанга кор қилмади. У ўғрилик туфайли жиноий жавобгарликка тортилди. Ота-она меҳрига зор бўлган фарзандлар тарбияси Мастура ая зиммасига тушди. Кекса йиб қолган онахон кўп қий налди. Неваралар кўнгли бўш бувига қулоқ солмай кўча бо ласига айланиб қолишди. Шу орада қамоқдан қайтган ота яна жиноятга қўл урди, пан жара ортига қайтди.

Кўнгли тусаган ишдан қайтамади

Ботиржон ва Асадбек кўнг ли тусаган ишни қиладиган бўлишди. Ишламасдан пул то пиш йўлларини қидиришарди. Ботиржон ўйлаб ҳам ўтирмай, жиноятга қўл урди. Ўзганинг мулкини ўғирлаган ўсмир эр таси куниёқ қўлга олинди.

Жазо колониясидан қайтга нидан кейин ҳам аввалгидек енгил-елпи ҳаёт кечиришни маъқул кўрган йигит муқад дам судланган қўшниси Саъ дулла билан топишиб, тунги клубларга қатнай бошлади. Укаси Асадбек ҳам уларга қў шилди.

Ана шундай кунларнинг би рида уларда яна пулга эҳтиёж туғилди. Ботиржон ўйлаб қўй ган режасини амалга ошириш мақсадида Саъдулла ва укаси ни ёнига чақирди.

Менда бир таклиф бор, деди Ботиржон шериклари га зимдан назар ташларкан. Назаримда, бувимнинг йиғиб қўйган пули бор.

Тилла тақинчоқлариям бор, ўз кўзим билан кўрдим, гапга қўшилди Асадбек. Харидорини топсак, анча қим матга кетади.

Орқа томондаги девор ор қали ҳовлига кирган Ботир жон дарвозани очди, шерик лари ичкарига кирди. Сўнгра улар уйга кириб, сандиқдаги тилла занжир ва 1 млн. 500 минг сўм пулни олиб чиқиб кетишди. Саъдулла бир тани шига тилла тақинчоқни 2 млн. сўмга пуллаб юборди. Текин даромадга эга бўлган йигит лар яна тунги клубга шоши лишди.

Ўзингдан чиққан балога...

Мастура ая уйига кирди-ю, қотиб қолди. Хоналардаги барча буюмлар полда сочилиб ётар, тилла занжир ва пуллар жойида йўқ эди. У саросимага тушиб, зудлик билан Урганч шаҳар Ички ишлар бошқарма сига мурожаат қилди. Аянинг уйига тезда етиб келган тер гов-тезкор гуруҳи ходимлари воқеа жойини ўргана бошлаш ди. Тезкор гуруҳ таркибида бўлган эксперт-криминалис тика гуруҳи эксперти воқеа жойида қолдирилган излардан намуналар олди. Ушбу излар Сонда автоматлаштирил ган дактилоскопик таққослаш тизими базасидаги мавжуд маълумотлар билан солишти риб кўрилди. Натижада воқеа жойидан олинган қўл-бармоқ излари хонадон соҳибасининг невараси Ботиржонга тегишли бўлиб чиқди.

Гумон қилинувчи сифатида шаҳар ички ишлар идорасига олиб келинган йигит қилми шини тан олмасдан, турли ба ҳоналарни рўкач қилиб, сув дан қуруқ чиқмоқчи бўлди. Аммо дастлабки суриштирув ларданоқ унинг хатти-ҳарака ти ҳамда кўрсатмаларида бир- бирини инкор этувчи ҳолатлар сезилиб қолди. Шундан сўнг гина у тақдирга тан бериб, жи ноий шериклари билан буви сининг хонадонига ўғирликка тушганини тан олди.

Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди ўғирликка қўл урган бу кимсаларнинг жиноий хатти-ҳаракатларини атрофлича муҳокама қилиб, уларга нисбатан тегишли жазо тайинлади.

Manba: mahalladosh.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!