Уганда чегара ҳудудида Эболага қарши эмлашни кучайтирмоқда

Уганда чегара ҳудудида Эболага қарши эмлашни кучайтирмоқда

Уганда Конго Демократик Республикасига қарашли бешта туманда Эбола вирусига қарши эмлашни амалга оширмоқда. Улар Кабароле, Бунянгабо, Касейс, Нтороко ва Бундибугё туманларидан иборат бўлиб, ушбу ҳудудларда Эбола вируси тарқалиши хавфи жуда юқори ҳисобланади. 

Уганда соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳисоб-китобларига кўра, ҳар ҳафтада Уганда ва Конго Демократик Республикаси чегаралари орқали 20 мингдан ортиқ одам ўтади. Бу эса вирусни тез тарқалишига олиб келиши мумкин. 

Угандада ҳали Эбола вирусига чалинганлар қайд этилмаган. Аммо ҳукумат 1 августдан бошлаб қўшни Конго Демократик Республикасида 198 кишини ҳалок бўлишига олиб келган вирусни назорат қилиш бўйича профилактик тадбирларни кучайтирган. 

Uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!