UFC чемпиони “Оскар”ни қўлга киритмоқчи

UFC чемпиони “Оскар”ни қўлга киритмоқчи

UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов “Оскар” мукофотини қўлга киритиш мақсадида, Голливуд билан ўз ҳаёт йўли ҳақида фильм суратга олиш устида ишлаётганини айтди.

“Мен ҳозир ўзим ҳақимдаги ҳужжатли фильм устида иш олиб бормоқдаман. Бизга тахминан бир ярим йил керак бўлади. Биз “Оскар”ни ютишни хоҳлаймиз. Шунчаки 20 дақиқалик фильм олмоқчи эмасмиз. Ҳозирда Голливуд билан ишламоқдамиз. Фильм тайёр бўлиши билан кинотеатрларга чиқарилади. Бу оддийгина тоғлик йигитнинг мағлубият нималигини билмасдан, энг кучли жангчи бўлгани ҳақидаги ҳикоя бўлади”, – деди Хабиб Нурмагомедов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!