Уфада 33 ёшли ўзбекистонлик аёл собиқ йигитини пичоқлаб қўйди

Уфада 33 ёшли ўзбекистонлик аёл собиқ йигитини пичоқлаб қўйди

Уфада 33 ёшли Ўзбекистон фуқароси қотилликда гумонланмоқда. Воқеа юзасидан жиноят иши очилган, деб хабар бермоқда мамлакат матбуот хизмати.

13 май куни гувоҳларнинг полицияга маълум қилишича, турар жойлардан бирининг яқинида эркак кишини пичоқлаб кетишган. Воқеа жойига дарҳол махсус хизмат вакиллари етиб келишди.

Айни пайтда олинган маълумотларга кўра, 13 май куни ўзаро жанжал оқибатида 33 ёшли аёл ўз собиқ йигитининг чап бел қисмига пичоқ билан 4 маротаба зарба берган. Ҳодиса ўзбекистонлик аёл томонидан содир этилгани айтилмоқда, у воқеа жойидан яширинишга улгурган.

Тезкор ходимлар саъй ҳаракати натижасида аёл қўлга олинган. Суриштирув ишлари давом этмоқда.

ca-news.org/news


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!