УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи форматини ўзгартириши мумкин

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи форматини ўзгартириши мумкин

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Чемпионлар Лигаси форматини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда, деб хабар бермоқда “The Times”.

Газетанинг ёзишича, ташкилот шахматда ишлатиладиган "Швейцария тизими" деб аталадиган форматни илгари сурмоқда.

Ғояга кўра, 32 ёки 36 та жамоа битта бўлимга бирлаштирилади, аммо ҳар бир клуб ўнтадан ўйин ўтказади. Шундан сўнг рақиблар уларнинг ҳолати қараб қуръа ташлаш йўли билан аниқланади.

Энг кўп очко тўплаган 16 та жамоа турнирнинг плей-офф босқичига йўл олади.

"Швейцария тизими"нинг жорий этилиши 2024 йилда амалга оширилиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!