Учтепада кўп қаватли уйда яшовчи икки нафар фуқаро ўртасидаги жанжал юзасидан расмий баёнот

Учтепада кўп қаватли уйда яшовчи икки нафар фуқаро ўртасидаги жанжал юзасидан расмий баёнот

Шу йилнинг 12 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Учтепа туманидаги кўп қаватли уйда яшовчи икки нафар фуқаро ўртасида жанжал чиққанлиги ҳақидаги видео тарқалди.

Ҳолат бўйича ички ишлар органлари томонидан зудлик билан қонуний чоралар кўрилиб бу ҳақда жамоатчилик хабардор этилди (https://telegra.ph/Tezkor-xabar-09-25).

Бироқ, ҳозирда шундай вазият кузатилмоқдаки, айрим шахслар ва ижтимоий тармоқ фаоллари мазкур маиший зиддиятни миллатлараро низо сифатида кўрсатишга уринмоқдалар.

Ушбу маиший низо айрим деструктив кайфиятдаги фуқаролар ва ижтимоий тармоқлар фаоллари томонидан худдики миллатчилик асосига эгадек кўрсатиб тарқатилиши Ўзбекистон Республикасининг «Жамоат назорати тўғрисида»ги Қонуни талабларининг бевосита бузилиши ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий қарашлари ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга. Фуқаролар ўртасида юзага келган низолар фақат ҳуқуқий тартибда ҳал этилади.

Эслатиб ўтамиз, миллий, ирқий, этник ёҳуд диний масалаларда адоватни қўзғатувчи ахборотларни тарқатиш маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!