Учтепа туманида коммунал тўловлар учун ундирилган пулларни ўзлаштирган ширкатлар аниқланди

Учтепа туманида коммунал тўловлар учун ундирилган пулларни ўзлаштирган ширкатлар аниқланди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, “N.n.”, “M.s.”, “B.s.”, “S.k.” ва “I.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари моддий жавобгар шахслари ҳудуддаги хонадон эгаларидан коммунал тўловлари учун ундирилган жами 413,9 млн сўмни кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!