Учқудуқда бир ихтиро сабаб 30 кишининг бандлиги таъминланди

Учқудуқда бир ихтиро сабаб 30 кишининг бандлиги таъминланди

Кончилик ишлари уюм-уюм тупроқ ва кон чиқиндилари ҳосил қилиши табиий ҳол.

Учқудуқ томонларга борган киши шаҳар остонасидаёқ бунга амин бўлади. Мазкур саноат чиқиндилар ҳудуддаги кончилик ишларининг узоқ йиллик асорати бўлиб, яқин-яқинларгача эътибордан четда қолиб келарди.

Мазкур саноат чиқиндиларини қайта ишлаб, тайёр маҳсулот олиш мақсадида олиб борилган изланишлар ниҳоят ўз самарасини берди.

2014 йил Навоий кон-металлургия комбинати бош директори Қ. Санақулов бошчилигидаги бир гуруҳ инноваторларнинг “Радиоактив кон ағдармаларни рекультивация қилиш усуллари” ихтирочилик иши тан олиниб, унга патент берилди. Натижада ҳудуддаги Шимолий кон бошқармасига қарашли Геотехнологик конда таркибида уран мавжуд чиқиндиларни рекультивация қилиш участкаси ташкил этилиб, яқинда ишлаб чиқаришга татбиқ этилди.

“Ҳар куни 600-800 тонна ағдармани қайта ишлаш қувватига эга бу участкада 30 та янги иш ўрнини яратилди. Ҳозирда уран ишлаб чиқариш режамизнинг 3-5 фоизи мазкур янги участкага тўғри келмоқда”, - дейди Геотехнологик кон бошлиғи Фазлиддин Мамажонов.

Таъкидлаш жоизки, атроф-муҳит, табиий ландшафтни бузиб турган мазкур чиқиндилардан маҳсулот олиш билан бирга улар энди рекультивация қилиниб,фойдаланиш учун мақбуллиги таъминланмоқда.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!