Учинчи жаҳон уруши қаердан бошланиши мумкинлиги айтилди

Учинчи жаҳон уруши қаердан бошланиши мумкинлиги айтилди

АҚШда чоп этиладиган The Sun газетаси учинчи жаҳон уруши дуённинг қаерларидан ва қандай бошланиши мумкинлигига бағишланган харитани эълон қилди.

Муаллифларнинг фикрича, жаҳон уруши Хитой даъвогарлик қилаётган Тайван ороли учун жанглардан, Ҳиндистон ва Покистон ўртасида баҳсли ҳудуди ҳисобланувчи Кашмирдан, Эрон ва Бирлашган Араб Амирликлари акваториясидаги Хўрмуз бўғозидан, Шимолий Корея ва АҚШнинг бир-бирига ядровий ракета отишидан бошланиши мумкин.

Бундан ташқари глобал уруш Туркия ва Сурия ўртасидаги низодан, Эрон ва Исроил ўртасидаги ядровий урушдан ҳам бошланиши мумкинлиги тахмин қилинди.

Бироқ муаллифлар АҚШ ва Хитойнинг Тайван учун қарама-қаршилигини энг катта эҳтимол сифатида тилга олди.

Эслатиб ўтамиз, 10 сентябрь куни Хитой раҳбари Си Цзиньпин Пекин ва Вашингтон ҳамкорлиги бутун дунёга фойда келтиришини, икки давлат ўртасидаги уруш эса бутун дунёни хавф остига қўйишини айтган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (2 )

    Белые Розы
    Нега расими тескари жойлаштиргансила 😕
    @ AKMALJON @
    Эҳ, нафасинг.........