Уч нафар ўспирин АҚШ президенти қароргоҳига бостириб кирди

Уч нафар ўспирин АҚШ президенти қароргоҳига бостириб кирди

Уч нафар ўспирин AҚШ президенти Дональд Трампнинг қароргоҳига бостириб киришди. Бу ҳақда Miami Herald хабар берди.

Полиция маълумотларига кўра, яшириниб юрган 15 ёшли ўспиринлар девордан кўтарилишган ва тасодифан Флорида штатидаги Мар-а-Лаго номли давлат раҳбарининг қароргоҳига тушишган. Девордан тушаётган пайтда қуролланган автомат солинган рюкзакни ташлаб юборишган.

Маҳаллий полиция вакилининг таъкидлашича, ўспиринларнинг омади келган, чунки бу пайтда қароргоҳда Трамп ҳам, унинг оила аъзолари ҳам бўлишмаган, акс ҳолда AҚШ Махфий хизмати дарҳол ўспиринларни ўққа тутарди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!