Уч ҳудудда ушланган наркосавдогарлардан жами 12,7 кг гиёҳвандлик воситалари олиб қўйилди
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Бўстонлиқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилояти Марҳамат туманида яшовчи, 2000 й.т. шахс ўзининг бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситасида тадбир иштирокчиларининг қонуний талабига бўйсунмасдан қочишга уриниб, автомашина салонида бўлган 2 дона ўрамдаги шубҳали моддаларни улоқтириб юборади.
Сўнгра, транспорт воситаси тўхтатилиб, унинг салонидан қўшимча яна 2 дона ҳамда мазкур шахс қабул қилиб олиши керак бўлган геолокациядан эса 1 дона ўрамдаги шубҳали моддалар олинди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида аниқланган моддалар “гашиш” Ð