U23 Осиё кубоги. Японияни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, финалга чиқдик!

U23 Осиё кубоги. Японияни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, финалга чиқдик!

U23 Осиё кубоги ярим финал босқичи доирасида Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди. Темур Кападзе шогирдлари "кунчиқар юрт" вакиллари устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Японлар тўп назорати ва узатмалар сони бўйича устунликка эришишди. Ўзбекистон эса рақибни хато қилишга мажбур қилди ва вазиятлардан унумли фойдаланди. 60-дақиқада Жалолиддинов 28 метрлардан кучли зарба бериб, тўпни "тўққизлик"ка "михлаб" қўйди.

Японлар ҳисобда ортда қола бошлагандан сўнг олдинга ташланишга ҳаракат қилишди. Вакилларимиз эса ҳимояга ётишмади ва аксинча имкон бўлиши билан олдинга ўтишди. Кападзе ҳам ўйинчиларни алмаштириб, ҳужумни фаоллаштирди. Ўйин тугашига бир дақиқа қолганида рақиб яна хато қилди ва Холматовнинг узатмасидан сўнг Норчаев яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. "Насаф" форварди имкониятдан фойдаланиб, якуний ҳисобни ўрнатди — 2:0! Биз финалдамиз.

Терма жамоамиз 19 июнь, якшанба куни Саудия Арабистонига қарши "Бунёдкор" стадионида чемпионлик учун кураш олиб боради.

U23 Осиё кубоги, ярим финал
Ўзбекистон - Япония - 2:0
Голлар: Жасур Жалолиддинов (60), Ҳусайн Норчаев (89)
Ўзбекистон - Владимир Назаров, Саидазамат Мирсаидов, Достонбек Турсунов, Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, Ҳожимат Эркинов, Улуғбек Ҳошимов, Жасурбек Жалолиддинов (С), Одилбек Абдумажидов, Диёр Холматов, Ҳусайн Норчаев, Абдурауф Бўриев
Япония - Зион Сузуки, Сейза Баба, Даики Матсуока, Жоел Чима Фужита (С), Шота Фужио, Коки Саито, Мао Хосоя, Зион Сузуки, Такаши Учино, Хижири Като, Юито Сузуки, Анрие Часе
Бош ҳакам: Аҳмад ал-Каф (Уммон)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!