"У менинг оғам": эркак нега рафиқасини ўлдирган террорчини кечирди?

"У менинг оғам": эркак нега рафиқасини ўлдирган террорчини кечирди?

Янги Зеландия масжидида содир этилган террорчилик оқибатида завжасидан ажраган мусулмон Фарид Аҳмаднинг ахлоқий кучи, маънавияти ва кечиримлилиги ҳайратланарлидир. Фарид Аҳмад: террорист ҳақида: Мен уни кечираман ва инсон сифатида яхши кўраман... Умид қиламанки у ҳаётини ўзгартиради дейди. Бу ҳақда azon.uz ёзмоқда.

Фарид Уддин Аҳмад ва унинг завжаси Ҳусна Ара Парвин Янги Зеландияга Бангладешдан келишган. Шу мамлакатда танишиб, турмуш қуришди. Олти йил аввал Фаридни маст ҳайдовчи машинада босиб кетганидан сўнг у фалаж (паралич) бўлиб қолди.

Шу куни Ҳусна одатга кўра, фалаж эрини ногиронлар аравачасида масжидга олиб борган эди. Жуфтлик билан уларнинг болалари ҳам масжидга боришган. Ҳужум пайтида эр-хотин масжиднинг турли хоналарида бўлишган. Террорчи бостириб кириб ўт очган пайтда эса, Ҳусна эри ва болаларини қутқаришга отланди.

Ҳусна масжиддаги бошқа болаларни ҳам қутқаришда фаоллик кўрсатди. Қочаётган одамларга хавфсиз жойни топишда ёрдамлашди.

Масжиддаги болалар хавфсиз жойга ўтгач, ногиронлар аравасидаги эрини қутқаришга уринди. Ҳусна эрини қутқаришга борган пайтида қурбон бўлди.

Фарид шаҳид бўлган завжаси билан фахрланади. Тириклик чоғида аёл асосий вақтини болаларга таълим бериш муаллимлик билан ўтказган. Ҳеч кимга ҳеч қачон ёмонлик тиламаган. Аёлим кўчада бирор ночор одамни кўрса ҳам кўзига ёш оларди , дейди Фарид. У яхши хотин, яхши она, яхши қўшни эди. Билмадим, усиз энди кунимиз қандай кечади. Болаларни тарбияси билан эса ўзим шуғулланаман. Онаси одамларни қутқариш учун ўзини қурбон қилганини уларга уқтираман .

Шунга қарамай, Фарид террорчини ёмон кўра олмаслигини таъкидлайди. Уни кечирганини эътироф этади.

Журналистлар мендан завжамни ўлдирган инсонга нисбатан муносабатимни сўрашди. Мен уни яхши кўришимни айтдим ахир у инсон-ку, Аллоҳнинг бандаси, менинг оғам. Албатта, қилган иши хато. Кўпчиликнинг қарғишига ҳам қолгани рост. Балки унинг ҳаётида бирор воқеа юз бериб, шу каби ишга қўл ургандир. Аминманки, завжам тирик бўлганида, у ҳам бу инсонни кечирган бўларди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!