Twitter 150 млн доллар жаримага тортилди

Twitter 150 млн доллар жаримага тортилди

Twitter 150 миллион доллар жарима тўлайди ва ўзининг ижтимоий платформаси фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш бўйича янги чораларни жорий қилади, дея хабар беради ABC News.

АҚШ Адлия вазирлигининг маълум қилишича, Twitter Федерал Савдо Комиссиясининг (FTC) 2011 йилдаги буйруғини бузган, натижада олти йил давомида жиддий қоидабузарликка йўл қўйган.

Мисол учун, 2013 йилнинг майидан 2019 йилнинг сентябригача Twitter фойдаланувчиларга уларнинг аккаунтларини ҳимоя қилиш учун уларнинг телефон рақамлари ва электрон почта манзилларини йиғаётгани ҳақида хабар берган.

Бироқ, дунё бўйлаб 229 миллион фойдаланувчисидан олинган шахсий маълумотлар уларга онлайн реклама юбориш учун ишлатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!