Тўйига 50 нафарга яқин одамни чақирган эркак жазоланди

Тўйига 50 нафарга яқин одамни чақирган эркак жазоланди

Интернет тармоғида тарқалган амалдаги санитария-эпидемиология талабларини бузган ҳолда 2020 йилнинг 17 октябрь куни ўтказилган тўй тадбири суратларини ўрганиш давомида мазкур тадбир ташкилотчиси 53 ёшли Акмалжон А. эканлиги аниқланди.
Тадбирдан икки кун аввал, жорий йилнинг 15 октябрь куни Учтепа тумани ИИО ФМБ 7-сон ички ишлар бўлими профилактика инспектори капитан О. Рахимов Акмалжон А. билан амалдаги карантин қоидалари ҳақида тушунтириш суҳбати ўтказган. Аммо фуқаро огоҳлантиршларга қарамасдан, 40-45 кишини таклиф қилган.
Мазкур факт асосида Акмалжон А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлиги тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳужжатлар Учтепа тумани ДСЭНМга йўналтирилди, натижада қоидабузарга 4 446 000 сўмлик жарима солинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!