Тўрт йиллик можаро: Узумни Россияга етказиб бераман деб, 350 минг долларни «еб юборган» юнусободлик қўлга олинди

Тўрт йиллик можаро: Узумни Россияга етказиб бераман деб, 350 минг долларни «еб юборган» юнусободлик қўлга олинди

Тошкентда узумни «Россияга етказиб бераман» деб, тўрт йил аввал 350 минг доллар пул олган ва ваъдасини бажармаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Юнусободда яшовчи Ф.У. 2014 йил 26 январь куни фуқаро Р.I.га 100 тонна узумни Россиянинг Новосибирск шаҳрига етказиб беришини ваъда қилиб, 350 минг доллар олган.

Аммо берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган. «Кўрилган чоралар натижасида Ф.У. ушланган», — дейилади ИИВ ахборотида.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!