Тўрт нафар номзод навбатдаги 10 йил муддатга судьялик лавозимига тайинланди

Тўрт нафар номзод навбатдаги  10 йил муддатга судьялик лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Кенгаш ваколатига доир қатор масалалар кўриб чиқилган йиғилишда бир неча нафар номзодларни навбатдаги ўн йиллик муддатга тайинлаш масаласини ҳам муҳокама қилинди.
Пировардида, Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Нематиллаев Урал Холмуродович -судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Турсунбаев Дилшад Юлчибаевич -судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг судьяси лавозимига;

Бакаев Шуҳрат Шавкатович -судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг раиси лавозимига;

Хасанова Мехрибон Атабаевна -судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судининг раиси лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш @sudyalaroliykengashi


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!